Get Mystery Box with random crypto!

Яқинда Европага кўчасиз. Қонунларига амал қиласиз. Сигарета қо | Limoncha 🍋

Яқинда Европага кўчасиз. Қонунларига амал қиласиз. Сигарета қолдиғини ерга ташламайдиган бўласиз. Жамоатчилик жойларида чекмайсиз. Ўтиш учун махсус белгилаб қўйилган жойлардангина ўтасиз.

Сизда хавфсизлик тушунчаси шаклланади. Деразангиз олдидан мушук ўғирланса полицияга хабар берадиган бўласиз. Машина ҳайдасангиз хавфсизлик камарини тақиб оласиз.

Болаларни орқа ўриндиқда ўтирғизасиз. Навбатнинг узунлиги километрга етса-да навбатда турадиган бўласиз. Европа фуқаролигини олганингиздан сўнг ўзингизга ёққан кишини сайлайсиз.

Ана шунда сайлайдиган кишингизнинг ўтмишига, қилган ишига қизиқасиз.
Агар шу ишларнинг барчасини юртингизда қилганингизда Европага кўчишга қарор қилмаган бўлар эдингиз!.

Маҳмуд Дарвиш

Абдулқодир Самарқандий саҳифаларидан

@limonchauz