Get Mystery Box with random crypto!

Бизнинг ўй-фикрларимиз жуда ҳам кучли энергияга эгадир. Биз | LIDERLAR PSIXOLOGIYASI

Бизнинг ўй-фикрларимиз жуда ҳам кучли энергияга эгадир.

Биз фикрларимиз билан хоҳласак ҳаётимизни гўзаллаштирамиз ёки емириб борамиз.

Ҳамма нарсада яхшиликни ва ҳикматни кўрувчи инсонлар ҳаёти бир маромда сокин ва хотиржам ўтади.

Ишонмайсизми?
1 ҳафта мобайнида оғзингиздан чиқадиган салбий гапларни қоғозга тушириб боринг ва ҳафта сўнгида бир ўқиб кўринг.
Энди қараб кўринг, ўзингизнинг ҳаётингизга қанча зарар етказар экансиз.

Энди яна 1 ҳафта фақат ижобий сўзларни ёзиб боринг ва охирида бу ёзганларингизни ҳам ўқиб кўринг. Ўқиган сари ўзингизда қандай ҳис-туйғулар ўтаётганини кузатинг.

Шу 2 ҳафталик оддийгина тажрибада ҳаётингизга қандай энергия кириб келганининг гувоҳи бўласиз.

Фикр - меҳр, муҳаббат, яхшилик ва хотиржамлик билан банд бўлиш керак доимо.
Тинмай бахтлилигингиз ва омадлилигингиз ҳақида гапиринг.

@liderpsixolog