Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Бир куни Бойлик, Илм ва Оқибат учрашиб қолишди. Бойл | LIDERLAR

#ибрат

Бир куни Бойлик, Илм ва Оқибат учрашиб қолишди.

Бойлик айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан.

Илм айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан.

Шунда жим ўтирган Оқибатга қараб:
- Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда,

Оқибат:
- Мени йўқотиб қўйманглар. Агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар... - деган экан.