Get Mystery Box with random crypto!

#Матбуот_cаҳифаларида Халқ ишончини қозониш — сиёсатнинг ниҳ | LIDERLAR

#Матбуот_cаҳифаларида

Халқ ишончини қозониш — сиёсатнинг ниҳоятда қиммат ресурсларидан бири саналади

"Янги Ўзбекистон" газетасининг жорий йил 21 июлдаги, 144-сони чоп этилди. Ижтимоий-сиёсий нашрнинг бу галги сонида ҳам қатор долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар босилди.

Жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, сиёсий фанлар доктори Отабек Хасановнинг "Халқ хизматидаги давлат" сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидаги маърузаларида кўтарган ташаббус ва ғоялари таҳлил қилинган.

“Бугунги замон – бу кечаги замон эмас”, “36 миллионлик халқ учун шахсий жавобгарлик”, “Тизим ўзгаради, вазият ўзгаради,
самарадорлик ўзгаради", "Ноқобил раҳбарлар билан хайрлашув", "Кадрлар тобланадиган маскан", “Отингизни қамчиланг, ёшлар!”, “Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади!”
каби бир қатор кичик сарлавҳалардан иборат таҳлилий мақолада ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги муҳим ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

Давлат хизматчилари ва қизиқувчиларга мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat