Get Mystery Box with random crypto!

Машхур олимга иккита савол беришибди: - Инсониятнинг қайси ҳа | LIDERLAR

Машхур олимга иккита савол беришибди:

- Инсониятнинг қайси ҳаракати сени ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:

- Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар.

- Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар…

- Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар….

Гал иккинчи саволга келди
- Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:

- Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг!

-Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир.

- Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин.

- Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак...