Get Mystery Box with random crypto!

#Битирувчиларга Бугун ҳаётингизда муҳим қадамни қўйдингиз. Си | LIDERLAR

#Битирувчиларга

Бугун ҳаётингизда муҳим қадамни қўйдингиз.
Сизга таълим-тарбия берган азиз устозлар, қадрдон мактаб партаси, синфдошлардан узоқлашиш арафасидасиз. Бу эса мустақил ҳаётнинг остонаси дегани.

Ҳозирги шашт ва шижоатингиз, олдингизга қўйган улкан мақсадларингиз, сиз танлаган тўғри йўлда ҳамроҳ бўлсин!

Бу юрт ҳамиша ёшларига тиргак, елкадош бўлишга тайёр.

Ёдингизда турсин, рақобат ва қийинчиликлар сизни кучли қилади. Ҳақиқий лидер осон йўлни танламайди. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқир йўлларида қоқилганда қайта тура олишингиз матонатингиз белгиси бўлади. Мақсадларингиз сари ҳамиша мардонавор юринг.

Келажакда фидойи, халқпарвар, она ватанига садоқатли кадрдавлат хизматчиси сифатида мамлакатимизни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишингизга ишонаман.

Отабек Хасанов,
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

@otabek_khasanov