Get Mystery Box with random crypto!

Дўстлар икки хил бўлади. Дўстлар икки хил бўладилар: биринчил | LIDERLAR

Дўстлар икки хил бўлади.

Дўстлар икки хил бўладилар: биринчилари – ўз ихтиёрлари билан самимий дўст бўлганлар. Иккинчилари – мажбурият ва зарурият юзасидан аҳду паймон боғлаганлар. Буларнинг мақсади фойда кўрмоқ ва зарардан қочмоқдир. Лекин самимият ва садоқатга асосланган дўстлик ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар шароитда ишончли бўлади. Зарурият ва мажбурият натижасида пайдо бўлган дўстлик эса ундай бўлмайди. У дарё каби гоҳ тошиб, атрофни босади, гоҳ қуриб, суви озайиб қолади. Зарурият юзасидан пайдо бўлган дўстликка ишониш дуруст эмас. Зарурият ўртадан кўтарилиши билан дўстлик адоватга айланиши эҳтимол.

Тоҳир Малик
«Меҳмон туйғулар» китобидан