Get Mystery Box with random crypto!

#Storytelling Келажак лидерлари нонуштаси Бугун ёш давлат хи | LIDERLAR

#Storytelling

Келажак лидерлари нонуштаси

Бугун ёш давлат хизматчилари (айни дамда ДБА тингловчилари) билан самимий мулоқот қилдик.

Неформал тарзда ўтган учрашувимизда республикамизнинг турли ҳудудларида, турли соҳаларда  ишлаб, сезиларли натижаларга эришган ёшларимизнинг ташаббуслари, таклифларини муҳокама қилдик. Фаолият юритаётган соҳаларидаги камчиликлар ҳақида фикр алмашдик.

Потециалга эга ёш кадрларнинг келажак мақсадларига эришиш, халқ билан самарали ишни ташкил қилишлари масаласида йўл-йўриқ кўрсатилди.

Давлат хизматчиси, энг аввало, камтар бўлиши, халқини ҳурмат қилиши ва ўз ишига садоқат билан ёндашиши кераклиги яна бир бор таъкидланди.

@otabek_khasanov