Get Mystery Box with random crypto!

​​ЖАМОАНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ 30 СИРЛАРИ: 1. Жамоа Раҳбар бошчил | LIDERLAR

​​ЖАМОАНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ 30 СИРЛАРИ:

1. Жамоа Раҳбар бошчилигида танланади.
2. Ғоя ҳақиқий жамоани яратади.
3. Ҳар бир инсон жамоада ўз ўрнини эгаллайди.
4. Жамоадаги инсоннинг ўрнини Раҳбар белгилайди.
5. Бир кишидан кўра, жамоа билан кўпроқ нарсага эришса бўлади.
6. Вазифалар кўпайиши билан жамоа ўсиб боради.
7. Раҳбар - бу мақсадга эришиш йўлларини аниқ ва тиниқ кўра оладиган жамоадаги ягона инсон.
8. Раҳбар ҳар бир аъзонинг белгиланган мақсадга эришиш учун ҳаракатларини тўғирлаб боради.
9. Жамоа бир кишидан бошланади.
10. Энг кучли жамоа бу Лидерлардан ташкил топган жамоадир.
11. Раҳбарнинг вазифаси Лидерларни йиғишдир, Лидерлар эса жамоани шакллантиради.
12. Жамоани фақат унинг Раҳбаридан бошқа ҳеч ким илҳомлантира олмайди.
13. Жамоадаги тасодифий одамлар, ишларни орқага тортади.
14. Раҳбарнинг вазифаси - жамоани тасодифий одамлардан тозалаш.
15. Жамоа учун ажойиб мотивация - бу ғоя.
16. Раҳбарлар учун ғоя биринчи ўринда туради.
17. Ғояларни бирлашган жамоа аъзолари илгари суради.
18. Ғийбатчи ва фитначилар жамоага путур етказади.
19. Ҳар бир аъзонинг натижалари бутун жамоанинг ютуқларига қўшилади.
20. Жамоанинг ютуқлари унинг тузилиши тўғрилигининг кўрсаткичидир.
21. Ходимларнинг ташаббуси ҳар доим ҳам фойдали бўлмайди.
22. Энг зўр кадрлар - бу сиз ўзингиз яратган кадрлардир.
23. Лидерлар келажакдаги мақсадларга эришиш учун вазифалар эмас, балки натижалар тўплайди.
24. Ҳар қандай ишда энг қийин нарса бу жамоани йиғишдир.
25. Жамоанинг асосий хусусияти бир-бирини тўлдиришдир.
26. Раҳбарсиз жамоанинг энг яхши намунаси - оққуш, қисқичбақа ва чўртан балиқдир.
27. Шаклланиш, сақлаб қолиш ва ривожланиш босқичида ҳаракат қиладиган одамлар турли хил одамлардир.
28. Ғоядан кўнгли қолган одам жамоани бузишга интилади.
29. Жамоадаги ҳар бир аъзо ўз ривожланиш истиқболларини кўра олиши керак.
30. Раҳбар доимий равишда Лидерларни топишда изланиши керак.

Тайёрлади: Шухрат Мамиров