Get Mystery Box with random crypto!

#Келажак_кадрлари Салоҳиятли ёш кадрларимиз ўзимизга, барча с | LIDERLAR

#Келажак_кадрлари

Салоҳиятли ёш кадрларимиз ўзимизга, барча соҳа ва тармоқларимизга керак.


Биз тизимда ёш кадрларнинг давлат хизматидаги улушини ошириш учун яхши анъанани йўлга қўйдик. Аввал таланти бор ёшларни "Келажак лидерлари" клубига аъзоликка қабул қиляпмиз, маълум вақт ўтиб, ўзини ривожлантирган аъзоларни давлат хизматига танлов асосида қабул қиляпмиз ва "Келажак лидерлари" дастурида ўқитяпмиз.  Эндиликда улар махсус захирага олинади. Шу тариқа давлат хизмати учун салоҳиятли ёшларни тайёрлаяпмиз, раҳбарлик лавозимларига қўряпмиз.

Бу галги Дастурнинг 4-мавсуми тингловчилари сафида чекка-чекка ҳудудларимизда, қишлоқларимизда истиқомат қилаётган, оддий инсонлар фарзандлари кўп. Лекин улар ёш бўлишига қарамай, илмда, давлат хизматида, таълимда нималаргадир эришган. Давлат бошқаруви академиясидек даргоҳда улар энди нафақат таълим олади, ўзини ривожлантиради, мамлакат эртасига дахлдор деб билади ўзини. Давлат хизматида яхши ислоҳотлар қилишига ички ишончи ортади.

Амалда кўряпмиз, талантларни излаб топган, рағбатлантирган давлатлар ривожланяпти.
Бугун ёш кадрларга шароит яратиб бериш, қўллаб-қувватлаш, уларни тинглаш ҳар бир масъул вазифаларга ишлаётган раҳбарларнинг энг муҳим вазифаси. Фикримча, берилган салкам 2 ой муддатда Янги аудитория ўзини кўрсатади, мутахассисларимиз танловда адашишмаганлигини амалда билдиради. Ушбу имтиёз ва имкониятдан унумли фойдаланиб, халқ учун натижали ислоҳотлар қила оладиган хизматчилар сафига қўшилишади.

@otabek_khasanov