Get Mystery Box with random crypto!

#Келажак_кадрлари #Мобил_репортаж Республика бўйлаб ОТМда 'К | LIDERLAR

#Келажак_кадрлари
#Мобил_репортаж

Республика бўйлаб ОТМда "Келажак лидерлари" клублари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Жумладан, иқтидорли, ташаббускор, инноватор лидер ёшлар ва бўлажак ёш давлат хизматчилари учун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам Клуб фаолияти йўлга қўйилди.

Мақсад — олий таълим муассасаларидаги талантли ёшларни давлат хизматига тайёрлаш, давлат хизматининг миссиясини тушунтириш, уларнинг коммуникатив, лидерлик ва муаммоларга ечим топиш кўникмаларини ривожлантириш.

Куни-кеча давлатимиз раҳбари раислигида ўтган йиғилишда ҳам "Ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади", деб таъкидланган эди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz