Get Mystery Box with random crypto!

Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманларидаги ёш давлат хизмачилари би | LIDERLAR

Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманларидаги ёш давлат хизмачилари билан очиқ мулоқотдамиз

Айни дамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Хоразм вилоятининг барча туманларида маҳаллардаги Ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, улар учун махсус семинар-тренинглар ташкил қиляпмиз.

Мақсад — бугунги ёш давлат хизматчиларини билими ва соҳасига нисбатан масъулиятини ошириш. Юклатилган вазифаларини самарали амалга ошириш механизмлари ўргатилмоқда.

Шунингдек, уларнинг фаолиятда самарадорликка эришиши, Миллий кадрлар захирасига кириш жараёнларини ҳам тушунтирдик.

Учрашувларимиз бошқа туманларда ҳам давом этади. Мақсадимиз битта — ёш, салоҳиятли кадрларимиз давлат хизматида ишлашда "синмаслиги" керак. Уларга йўл-йўриқ кўрсатиш, ёрдам керак пайтда қўллаш жуда муҳимдир.

@otabek_khasanov