Get Mystery Box with random crypto!

#Эълон “Эл-юрт умиди” жамғармаси 420 ўринга мўлжалланган 202 | LIDERLAR

#Эълон

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 420 ўринга мўлжалланган 2022 йил учун 1-стипендия танловини эълон қилади!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси энг устувор соҳалар учун 420 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловини эълон қилади!

Жумладан, 2022-2023-ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

- бакалавриат таълим дастури учун — 120 та,
- магистратура таълим дастури у
чун — 180 та,
- докторантура таълим дастури у
чун — 120 та стипендия ажратишини маълум қилади.

Барча таълим дастурлари бўйича ногиронлиги бўлганлар учун ҳам камида 20 та ўрин ажратилиб, уларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2022 йил 10 январдан 10 февралга қадар республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида электрон тарзда қабул қилинади.

Саралаш босқичлари 2022 йил 10 февралдан 10 мартга қадар давом этади.

Батафсил

Юртимизнинг умиди, ишончи ва таянчи бўлган азиз ёшлар, имкониятдан унумли фойдаланинг!

Каналга
уланиш — https://t.me/argos_uz