Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги кунда 60 та вазирлик, идоралар, 207 туман, шаҳар ҳоким | LIDERLAR

Бугунги кунда 60 та вазирлик, идоралар, 207 туман, шаҳар ҳокимликлари тизимида кадрлар очиқ танлов орқали ишга қабул қилинмоқда

Бу ҳақда Отабек Хасанов "Тошкент ёшлар форуми — 2021" доирасида ёш давлат хизматчилари билан ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилди.

— Бир пайтлар ушбу платформа 5 та вакант лавозим билан иш бошлаган. Ўтган қисқа вақт давомида барча жараёнлар такомиллаштирилиб борилди. Очиқ танлов юзасидан мурожаатлар боти ишга тушди. Танлов жараёнларини ижтимоий тармоқларда онлайн узатиш имконияти яратилди. Қатор вазирлик, идоралар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Тўғри, бу бир томондан давлат хизматига ишга киришни қийинлаштирди. Сабаби, энди рақобатчилар бор. Билим, тажриба, кўникма очиқ майдонда синалади. Бу эса бугунги кунда давлат хизматини сифатли кадрлар билан тўлдиришда муҳим меъзон бўлиб хизмат қилмоқда.

Маълумот ўрнида, бугун бир кунда ўртача 140 та танлов эълон қилиниб, 1350 нафар номзод вакант лавозимлар учун ҳужжат топширмоқда.

Канални кузатиш — t.me/argos_uz