2022-07-06 21:23:47
Ҳазрати Али ва ФотимаБир куни Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расули акрамни зиёрат этди:
- Ё Расулуллоҳ қизингиз Фотимани ўзимга сўраб келдим.
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо у кунларда ўн саккиз ёшда эдилар. Ҳазрати Абу Бакр эса эллик бир-эллик икки ёшда. Бу турмушни орзу этиши Султони анбиё соллаллоҳу алайҳи васалламга яна ҳам яқин бир қариндошлик алоқасини ўрнатиш истагидан эди. Илгарироқ қизи Ойишани пайғамбаримизга унаштирган, шу тариқа Сарвари оламга ҳам куёв ҳам қайнота бўлиш орзусида эди.
Расулуллоҳ алайҳиссалом бу таклифни қабул этмадилар. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзини жуда севишларини биларди. Рад жавобини берганларидан тушундики, бунда мутлақо бир ҳикмат бор.
Бир неча кундан кейин айни истак билан Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам мурожаат қилди ва айни рад жавобини олди. Ва у ҳам бунда бир ҳикмат бўлса керак, деган тушунча ва ишонч билан айрилди.
Дўстларидан бири бундай таклифни Ҳазрати Алига қилди:
- Ё Али, Ҳазрати Фотиманинг қўлини сўрасанг бўлмайдими? ...Ҳазрати Али бу таклиф эгасига маъноли караб:
- Абу Бакр билан Умарнинг рад этилганларидан хабарим бор, - деди ва қўшимча қилди: - Ҳолбуки, ҳар иккалалари хам инсонлар орасида пайғамбаримизга энг яқинидирлар...
- Нима қипти? Сен Расулуллоҳнинг қариндошларисан. Уйланадиган ёшга аллақачон етгансан. Сен хам бир маротаба сўраб кўр. Рад жавобини олсанг, Абу Бакр ва Умар нимани йўқотган бўлсалар, сен ҳам ўшани йуқотасан, холос...
Бу сўздан кейин Ҳазрати Али туриб Набийлар султонининг ҳузурларига борди. Бироқ гапни нимадан бошлашни билолмай, ҳиëл муддат жим ўтирди. Унинг мушкулини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари осон қилиб қўяқолдилар:
- Ё Али, мендан Фотимани сўраб келдингми? - дедилар. Мақсад ҳосил бўлган эди. Ҳазрати Алининг кўзларидан: «Менинг ҳам айтмоқчи бўлганим, аммо уялганимдан гапира олмаëтган нарсам шу эди», деган маънони уқса бўларди. Миннатдор нигоҳла боқиб, ҳаяжон ва мамнуният сезилиб турган ва одоб билан безалган бир ифода ила:
- Ҳа, деди. Бундан кейин ичидаги бўронларнинг йўналиши ўзгарди. Қандай жавоб олар экан? Муборак лаблардан чиқажак сўз то қулоқларига етиб келгунча сабри етармикан?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юз ифодаларида рад жавобидан асар йўқ эди. Мамнун эмасликларини кўрсатувчи бирон аломат ҳам сезилмасди.
Султони Анбиё ўринларидан туриб, ичкари кирдилар. Қизлари Фотимага жиянлари Али уни сўраётганини билдирдилар. Ҳазрати Фотиманинг юзи гул рангини олди. Бошларини эгдилар, жавоб бермадилар.
Бир муддат кейин Ҳазрати Али Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларидан бундай неъматни насиб этгани учун Оллоҳга ҳамд айтиб чиқди. Тўй кейинроқ қилинадиган бўлди.
•
Аҳмад Лутфий Қозончи, «Саодат асри қиссалари»@Lider_EDU
35 views18:23