#Ҳукумат_қарори
Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади
Ҳукумат қарори
(66-сон, 15.02.2023 й.) билан Президент соврини учун
“Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Низомга кўра, танлов
2023 йил майдан ҳар йили қуйидаги
5 та асосий ҳамда
1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади:
сунъий интеллект технологиялари;
ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари;
тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
компьютер ва мобил ўйин дастурлари.
Танлов ғолиблари
қуйидагича тақдирланади:
5 та асосий йўналиш бўйича:
1-ўрин учун –
100 минг АҚШ доллари;
2-ўрин учун –
50 минг АҚШ доллари;
3-ўрин учун –
30 минг АҚШ доллари;
Махсус йўналиш бўйича
(битта) –
100 минг АҚШ доллари.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6384615