Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори 2022/2023 ўқув йилидан мактаб формасини жори | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

2022/2023 ўқув йилидан мактаб формасини жорий этиш бекор қилинди

“Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси” Ҳукумат қарори билан тасдиқланди. (558-сон, 03.10.2022 й.)

Қарор билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинди.

Концепция “Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби” ғояси асосида мактаблардаги ижтимоий муҳитни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишни назарда тутади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6221555