Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун ари | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (540-сон, 28.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади (2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача).

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6212525