Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_қарори “Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатга о | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_қарори

“Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик фаолиятини текширишлар ноқонуний ҳисобланади

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–374-сон, 13.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан:

тадбиркорларни текширишлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади (рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади);
текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот тадбирлар тугаган кундан 3 кунда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6195004