2022-06-25 09:17:38
Азиз самарқандликлар ва қадрли ёшлар!
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида бугун Самарқанд шаҳрида қатор кўнгилочар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.
Шунингдек, кечки пайт -
соат 19:00 да
Самарқанд шаҳрининг Сартепа массивида элимиз ардоғидаги санъаткорлар -
Мардон Мавлонов, Севара Назархон, Баҳром Назаров, Алишер Файз, Равшан Собиров, "Беном" гуруҳи ва актриса Дилноза Кубаева ҳамда
вилоятимиз санъаткорлари иштирокида якуний гала-концерт ўтказилади!
Барчангизни гала-концертга таклиф этамиз!
839 views06:17