Get Mystery Box with random crypto!

Бир ўтинчи денгиз бўйида ўтин кесаётган экан, қўлидаги болтаси | LATIFA

Бир ўтинчи денгиз бўйида ўтин кесаётган экан, қўлидаги болтаси сувга тушиб кетибди. Шунда сувдан Сувпариси чиқиб:
— Нега хомушсан, - деса,
Ўтинчи унга қараб:
— Болтам сувга тушиб кетди, - дебди.
Сувпариси сувга шўнғиб олтин болта олиб чиқса, ўтинчи:
— Бу мани болтам эмас дебди.
Кейин кумуш болта олиб чиқибди.
— Бу ҳам мани болтам эмас.
Сувпариси ўтинчига ўзини болтасини олиб чиқиб бериб:
— Ҳалол йигит экансан деб 3 та болтани бериб юворибди. Ўтинчи хотинига бўлган воқеани айтиб берибди. Кейин эр-хотин ўша сувни ёнига боришибди. Хотини ўзини сувга отибди, кейин яна Сувпариси чиқиб:
— Нега хомушсан деса,
— Хотиним сувга тушиб кетди дебди.
Кейин Сувпариси Муниса Ризаевани олиб чиқибди. Ўтинчи ўйлаб ҳам кўрмасдан:
— Мана шу менинг хотиним, - дебди.
Сувпариси ўтинчига қараб:
— Нега ёлғон гапиряпсан деса, ўтинчи:
— Ҳозир бу менинг хотиним эмас, десам, Селена Гомезни олиб чиқасан. Бу ҳам хотиним эмас десам, ўзимнинг хотинимни олиб чиқасан. Шу менинг хотиним десам, ҳалол экансан деб учаласини берасан. Кейин мен 3 та хотинни қандай боқаман, - деямуш...

P.S.: Хотинни кўпайтиришдан аввал уларни боқишни ҳам ўйлаш керак, биродарлар!!!

@LATIFA