Get Mystery Box with random crypto!

Ер ости ўтиш йўлида: фолбин лўли ва гитара чалувчи мусиқачи ту | LATIFA

Ер ости ўтиш йўлида: фолбин лўли ва гитара чалувчи мусиқачи туришибди. Одам кам, иккиси ҳам зерикишмоқда. ⠀
Лўли: ⠀
— Менга қара, йигит, кел фол очиб қўяман! ⠀
— Менда сенга берадиган пул ҳам йўқ... ⠀
— Мен сен учун текинга фол очаман! ⠀
— Унда майли... деб гитарачи қўлини узатибди. ⠀
— Қўлингдаги чизиқлар тақдирингдаги икки нарса — яхши ва ёмон ҳолатдан хабар бермоқда. Хўш, қайсинисидан бошлай? ⠀
— Яхшисидан! ⠀
— Ўлганингдан кейин нариги дунёда барча давр ва замонларнинг энг яхши машшоқларидан иборат энг катта симфоник оркестрида дирижёрлик қиласан. ⠀
— Бунақасини ҳаёлимга ҳам келтирмаган эканман... Ёмон янгилингинг қанақа? ⠀
— Илк репетиция — эртага белгиланган!


@LATIFA