Бир куни Афандининг чопонини ўғри олиб қочди. Афанди ўғрининг | LATIFA
Бир куни Афандининг чопонини ўғри олиб қочди. Афанди ўғрининг орқасидан қувламай тўғри қабристонга борди-да, бир очиқ гўр устида ўтирди. Бу воқеадан хабардор бир одам Афандига:⠀ — Чопонингизни олган ўғри ҳу, у ёққа қочди, сиз бу ерда нима қилиб ўтирибсиз?—деди.⠀ — Қаёққа қочмасин, барибир ахир бир кун шу ерга келади,— деди Афанди.