Get Mystery Box with random crypto!

Бири соат ўғирлаб, иккинчиси эса сигир ўғирлаб қамалган икки м | LATIFA

Бири соат ўғирлаб, иккинчиси эса сигир ўғирлаб қамалган икки маҳбус қамоқхонада учрашиб қолишибди. Сигир ўғриси кинояли оҳангда:⠀
— Хўш, янги соатимиз неча бўлди? – деб сўраса,⠀
Соат ўғриси:⠀
— Сигир соғадиган пайт бўлди...! – дермиш!

• • •

Телефонда ҳовлиққан овозда бир аёл:⠀
— Алло, бу касалхонами?⠀
— Йўқ, бу қабристон!⠀
— Узр унда! Сизларга мурожат қилишимга сал эртароқ...⠀
— Ҳечқиси йўқ, биз кутамиз.

• • •

Хотини эрига қараб дебди:⠀
— Кечирасиз дадаси, сизни билмай “сенсираб” юборибман.⠀
Эри:⠀
— Хижолат бўлма хотин. Мен ҳам сени бир мартта “сизлаб” оламан, орамиз очиқ бўлади, — дермиш!


@LATIFA