Бир йигит яхши кайфиятда севган қизи билан учрашувга кетаётса, | LATIFA
Бир йигит яхши кайфиятда севган қизи билан учрашувга кетаётса, йўл четида бир аппаратга кўзи тушибди.⠀ Аппаратга "Кайфиятнгни туширади" деб ёзилган экан. Йигит ўзича:⠀ "Ҳозир ҳеч нима мени кайфиятимни тушира олмайди!" - дебдида, тугмасини босибди.⠀ Аппарат йигитни чиройли кийимига сув сепиб юборибди. Йигит жиққа хўл бўлиб турса, атрофига кўп одамлар йиғилиб устидан масҳара қилиб кула бошлашибди.⠀ Йигит атрофга қараса, бошқа аппарат бор экан У ерга "Кайфиятингни кўтаради" деб ёзилган экан.⠀ "Нима бўлса бўлди!" дебдида, уни ҳам тугмасини босибди. Шу пайт йигитни масҳара қилиб кулаётган одамларни устига сув сепилиб кетган экан.