Get Mystery Box with random crypto!

Учта пашша гаплашиб ўтириб зерикибди. Уччаламиз уч томонга кет | LATIFA

Учта пашша гаплашиб ўтириб зерикибди. Уччаламиз уч томонга кетамиз ва бир йилдан сўнг шу ерда кўришамиз деб учишибди. Орадан бир йил ўтибди, пашшалар келишилган жойда йиғилишибди:⠀
Бири семирган, иккинчиси ўз ҳолатида, учинчиси озиб кетган экан. Семирган пашшадан сўрашибди:⠀
— Сен қаерда бўлдинг?⠀
— Мен бой хонадонга бориб овқатни ичига тушсам, бир коса овқатни суриб қўйишарди. Мазза қилиб еб ётардим.⠀
Иккинчисидан сўрашибди:⠀
— Сенчи?⠀
— Мен шундай овқатга учиб тушардим, бир қошиқда олиб қўйишарди, шуни еб ётардим.⠀
Учинчисидан сўрашибди:⠀
— Сенчи? Нега озиб кетдинг?⠀
— Мен студентларнинг ётоқхонаси олдига бориб қолдим, шундай овқатига тушсам, қанотимдан ушлаб, бир шимиб отиб юборишарди.

@LATIFA