Get Mystery Box with random crypto!

Самода учаётдан самолёт тўсатдан қулай бошлабди. Бортдагиларни | LATIFA

Самода учаётдан самолёт тўсатдан қулай бошлабди. Бортдагиларнинг ҳаммаси парашютларда сакраб қолибди. Фақатгина битта стюардесса самолёт билан бирга кимсасиз оролга тушибди. Қиз қўрқувдан ҳушидан кетибди-ю, ўзига келгач кўзларини очиб қараса, соч-соқоллари ўсган бир киши оловда гўшт пишириб ўтирганмуш.⠀
— Сиз кимсиз? Бу ерга қандай келиб қолдингиз?, - дебди стюардесса.⠀
— Жиноятчиман. Ўн беш йил олдин жиноятларим учун шу ерга ташлаб кетишган. Жазолашмоқчи эди, мазза қилиб гўштхўрлик қилиб юрибман, - дебди ҳалиги одам.⠀
— Менга ҳам гўштдан беринг.⠀
— Буни эвазига нима берасан?⠀
— Сиз ўн беш йилдан буён соғинган нарсани...⠀
Ҳалиги киши хурсандчиликдан ўрнидан сакраб туриб, қизни қучоқлаб олибди-да:⠀
— Наҳотки, наҳотки бу ерга НОС олиб келган бўлсанг, - дермиш.⠀


@LATIFA