Get Mystery Box with random crypto!

Муслималарга Овқат қилишни эплай олмайдиган ва эрининг қалбиг | لا تحزن | La Tahzanim

Муслималарга

Овқат қилишни эплай олмайдиган ва эрининг қалбига ошқозон орқали йўл топишга ҳаракат қилиб ҳам кўрмайдиган муслималар,

ўзингизни-“Олима аёлларнинг ёки саҳобия оналаримизнинг пазандаликлари ҳақида хеч қандай ривоятлар ёки далиллар келмаган,аёл киши яхши уй бекаси бўлиши шарт эмас.
Илм олса кифоя” деган алдов билан кўндириб,бошқа муслималарни ҳам ялқов ва уддасизликка тарғиб қилманг.

Яхши уй бекаси бўлиш эрни рози қилишни ўз ичига олади,шундай экан танбаллигингизга чиқиш йўли қидирмай тарихни яхшилаб ўқиб пазанда ва намунали бека бўлишга интилинг.

Модомики саҳобия оналаримизнинг ҳаётини ўзингизга дастур қилиб олган экансиз София онамизни ҳаётларини чуқур ўрганишингиз қўли ширин пазанда бўлиш йўлида жидду-жаҳд қилишингиз учун етарли омилдир.

Ўқимоқ эмас,уқмоқ керак.
Абдураззоқ “Мусаннаф”ида саҳобия ва тобеин аёлларнинг пазандаликлари мақтанилади.


Кўп гапирмайман,кўпга етадиган қилиб
“Муслималарнинг ичига жоҳилия аёлларнинг руҳини,тутимини жойламанг” дейман...

Чунки муслималар ҳар тарафлама ибрат бўлмоғи,қиёмат куни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам биз билан ҳар соҳада фахрланмоқлари керак.

@latahzanim