Get Mystery Box with random crypto!

​​Баланс ҚОНУНИ *Психологлар тайерлаш курси пулликми? *Алба | Аёллар клуби психологияси

​​Баланс ҚОНУНИ

*Психологлар тайерлаш курси пулликми?

*Албатта хамма билимлар асли пуллик!

- Нега ? Унда,
одамларга яхшилик улашиш қаерда қолди?

Қонунга кўра, бирор нарсага эга бўлиш учун бошқа нарсани қурбон қилишинг керак бўлади.
Буни муваффаққиятли инсонлар жуда яхши билишади.

Улар кўп пулларини шунчаки улашиб юборишади, чунки қанча кўп улашишса шунча кўп қайтишини билишади.

Билим учун, тажриба учун ҳеч нарсани аяшмайди. Буни мен ўйлаб топмаганман. Бу борлиқ қонуни.

Сиз фикрлашингизни, дунёқарашингизни, ҳаётингизни ўзгартирмоқчимисиз?

Биринчи навбатда хаққини тўлашингизга тўғри келади. Ёки вақт билан, ёки соғлиқ билан, ёки пул билан.

Пулни қайтиб топса бўлади, лекин қолган иккисини қайтариб бўлмайди!

Мен 100% кафолат бераман: Албатта ҳаққини тўлайсиз.

Яна бир нарса, ўзингиздан қиёс қилинг: бепул берилган нарсани қадри борми сиз учун?

У дунёдаги энг қимматли нарса бўлса ҳам. Йўқ! Қадри бўлмайди!

Пулни кучи инсонни харакат қилишга ундайди.

Курслар, тренинглар ҳам ҳудди шундай.

Бу маркетинг қонуни, агар сизга Эйнштейн келиб дарс ўтса ҳам, бепул бўлса, ҳеч нарсага эришмайсиз.

Чунки сиздан пул чиқмаган, сиз ҳеч нарса йўқотмадингиз ундан кейин сизда маъсулият бўлмайди. Масулият эса муваффаққият асосидир!!!

Кимлардир бу қонунни бутун умр тушунмай ўтиши ҳам мумкин! Лекин, сиз ундайлардан эмассиз!

Агар сизга бирор нарса етишмаса, аввал шуни беринг:
бу ҳамма нарсага таъалуқли, пул, севги, дўстлик, меҳр ва ҳоказо.

Роберт Киёсаки

Хулоса ўрнида: бермокни, олмоги хам бор.