Get Mystery Box with random crypto!

​​ БИЛАСИЗМИ...️, севги инсон ҳаёти учун жуда муҳим бўлган туй | Аёллар клуби психологияси

​​ БИЛАСИЗМИ...️, севги инсон ҳаёти учун жуда муҳим бўлган туйғу ҳисобланади. Чунки биз барча ишларни СЕВГИ БИЛАН️ ёки СЕВГИ ЕТИШМАСЛИГИДАН қиламиз.
Ҳаётингиз қанчалик яхши бўлмасин, севгисиз у ажойиб бўла олмайди.

АВВАЛАМБОР ЎЗИНГИЗНИ СЕВИШНИ ЎРГАНИНГ !

Бировни севишдан олдин ўзингизни севишни ўрганишингиз керак. Бу жуда муҳим. Чунки шахсан менинг фикримча ўзини сева олмаган инсон, ҳеч қачон ўзгани ҳам севишга қодир бўла олмайди.

ҲАЁТИНГИЗНИ СЕВИНГ !

Ҳаёт жуда гўзал, фақат шу гўзалликни кўра олишимиз керак деб ўйлайман. Ҳаётингизни севишни ўрганинг, уни қандай бўлса шундай қабул қилинг. Агарда, бирор нима сизга ёқмаса, ЎЗГАРТИРИНГ! Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартиринг.

ҲАЁТИНГИЗДАГИ ИНСОНЛАРНИ СЕВИНГ !

Сизнинг атрофингиздаги инсонларнинг барчаси ЯХШИ БЎЛМАСЛИГИ мумкин. Аммо барчасини ёмон деб ўйласангиз, бу катта муаммо. Бундай шароитда ўзингизни ўзгартиришингизга тўғри келади.

ХАЁЛЛАРИНГИЗНИ СЕВИНГ !

Осмонларга учинг, ерга тушинг. Севинг, севилинг. Хаёллирингизни севишни ўрганинг. Майли, кўп ўйланг. Тунлари ухламанг, аммо фақат ЯХШИ нарсаларни ўйланг.
Орзулар қилинг!

ЁНИНГИЗДАГИ ИНСОННИ СЕВИНГ !

Ва ниҳоят энг муҳими, аммо энг охиргиси.
- Ёнингизда албатта севган инсонингиз бўлсин.
Турмуш қуришим ёки уйланишим керак деб, ҳаётингизни шунчаки бошламанг.
Сиз ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз, ёнида севган инсони бўлмаган инсонлар ўзларини бир умр бахтсиз ҳис қилишади. Бундай тақдирни хоҳламасангиз, севиб ва севилиб яшанг