Get Mystery Box with random crypto!

*  * * Неча минг оламни меҳрда ювиб, Заминга нур тараб етган | Qaylardasan mendek o'ylovchi

*  * *
Неча минг оламни меҳрда ювиб,
Заминга нур тараб етган товуш дер: 
- Қуёш теграсида давронлар суриб,
Айланишинг қалай? Яхшимисан, Ер?

- Шукур, - дейди замин, - Ўзингга шукур!
Сенинг режанг ила иноним-ҳаддим!
Самода сайр этмоқ нақадар сурур! -
Менга шаън тақдирни этгансан тақдим!

- Одамизот қалай?
                  - Не дейин?.. Энди
Уларга маконман раъйингга кўра.               
Биласан, қадами ойга ҳам етди -
Мен-ку кўникканман... Ойдан ҳол сўра!
                     
Усмон Азим
03.12.2015