Get Mystery Box with random crypto!

КУН ВИДЕОЛАРИ 🔴

Telegram kanalining logotibi kv100 — КУН ВИДЕОЛАРИ 🔴 К
Kanaldagi mavzular:
Даҳшат
Хайрли
Diqqat
آنا
Ёшларга
All tags
Telegram kanalining logotibi kv100 — КУН ВИДЕОЛАРИ 🔴
Kanaldagi mavzular:
Даҳшат
Хайрли
Diqqat
آنا
Ёшларга
All tags
Kanal manzili: @kv100
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.55K
Kanalning ta’rifi

КУННИНГ ЭНГ САРА ВИДЕОЛАРИ СИЗ УЧУН
таклифлар учун: @takliflar100bot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 314

2022-04-26 21:18:34
#Диққат #Билиб_олинг

2022 йил май ойидаги кетма-кет дам олиш кунлари – ҳафтасига 6 ва 5 кун ишлайдиганлар учун

Рамазон ҳайити Ой чиқишига қараб 2 май ёки 3 май куни нишонланади

@KV100
21.1K views18:18
Ochish/sharhlash
2022-04-26 19:51:36
#хотира
Муҳаммад Юсуфнинг ушбу шерини мактаблик чоғида ёдламаганлар кам бўлса керак...

Бугун 26 апрель Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.
Aтоқли ўзбек шоири ҳаёт бўлганида, бугун 68 ёшни қарши олган бўлар эди. Муҳаммад Юсуфдан чиройли шеърлар ва ажойиб қўшиқлар хотира бўлиб қолди.

@KV100
25.0K views16:51
Ochish/sharhlash
2022-04-26 19:50:50
Мана шундай балиқ овига бориб, табиат қўйнида ифторлик қилсак, нима дейсизлар группа?

@KV100
24.7K views16:50
Ochish/sharhlash
2022-04-26 18:31:01
#эслатма

Закот, фидя ва фитр нисоби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

@KV100
28.9K views15:31
Ochish/sharhlash
2022-04-26 18:01:01
#Диққат #Тезкор #Нархлар_яна_ошди

26-апрель ҳолатига кўра «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган оммабоп Lacetti, Cobalt, Nexia3 va Damas автомобиль нархларида ўсиш ҳолатлари рўй берди.

Янги нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг
26.6K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-04-26 17:55:33
Терма жамоага зўр номзод

@KV100
28.9K views14:55
Ochish/sharhlash
2022-04-26 13:02:05 Ўқинг, эринманг...

Бир келишган эркак меҳмонхонага келди ва хўжайинни кўрмоқчи эканини айтди. Ва мен қуйида сизларга айтиб берадиган ҳамма воқеа хўжайин етиб келганидан сўнг бошланди.

Мижоз:
– 39-хона бўшми?
Хўжайин:
– Ҳа, жаноб.
Мижоз:
– Буюртма қила оламанми?
Хўжайин:
– Албатта, жаноб.

Мижоз хонага кетишдан олдин хўжайиндан битта қора пичоқ, бир қарич оқ ип ва 1 та апелсин етказиб беришларини сўради.

Хўжайин мижоз сўраган ғайриоддий нарсалардан ҳайратланган бўлса-да, "хўп" деди.

Мижоз хонасига кетди. У овқат ёки бошқа ҳеч нарса сўрамади.

Афсуски, хўжайиннинг хонаси 39-хонанинг ёнида эди. Тун ярмида хўжайин мижозининг хонасидан эшитилаётган ғалати овоз ва шовқиндан уйғониб кетди. Ёввойи ҳайвонларнинг ва полга отилаётган буюм ҳамда идишларнинг овозлари эди бу.

Хўжайин ўша тун яхши ухлай олмади. Шовқин нима ва қаердан келганлиги ҳақида ўйлаб ташвишланиб чиқди. Эрталаб мижоз калитларни ўзига топширганда, ниҳоят, хўжайин хонани бориб кўздан кечирди. Билдики, ҳамма нарса жойида. Ноодатий ҳеч нарса йўқ. Ҳаттоки столнинг устида турган ип, қора пичоқ ва апельсинни ҳам кўрди.

Мижоз пулни тўлади ва меҳмонхона хизматчиларига жуда яхши чойчақа ҳам қолдириб, табассум қилганча меҳмонхонани тарк этди.

Хўжайин ҳайратда эди. Аммо у меҳмонхона ходимларига ўзи эшитганлари ҳақида айтмади. Чунки у ўзидан шубҳаланишни бошлаганди.

Бир йил ўтиб худди ўша мижоз яна келди. У айнан олдингидек бир хил нарсаларни сўради: 39-хона, қора пичоқ, бир қарич оқ ип ва бир дона апельсин.

Бу сафар хўжайин ҳамма нарсани ишга солиб бўлса-да ҳақиқатни билишни хоҳлади. У нимадир содир бўлишини кутиб тунни уйқусиз ўтказди. Ва ниҳоят тун ярмига келганда яна ўшандай овоз ва шовқинлар эшитила бошлади. Фақат бу сафар ўтган йилгига қараганда шовқин анча кучайган, аммо овозларни барибир тушуниш қийин эди.

Мижоз яна кетишидан олдин ҳисобни тўлади ва столнинг устида меҳмонхона хизматчилари учун анчагина чойчақа қолдирди. Бироқ бу сафар унинг юзида табассум йўқ эди.

Хўжайин мижоз сўраган ҳар бир нарсадан маъно излашни бошлади. Нега у айнан 39-хонани танлайди? Нима учун оқ ип? Нега айнан қора пичоқ?! Хўжайин бу саволларнинг биронтасига ҳам асос бўла оладиган ечимга келолмаганди.

Энди хўжайин март ойини, мижознинг келадиган ойини сабрсизлик билан кутаётган эди.

Март ойининг биринчи кунида айни ўша мижознинг яна келиши уни баттар ҳайратлантирди. У яна одатдагидек ўша хонани беришларини сўради ва олдингидек яна ўша нарсаларни келтиришларини илтимос қилди. Хўжайин бу сафар олдингидан ҳам шовқинроқ бўлган ўша овозларни эшитди.

Эрталаб мижоз меҳмонхонадан кетаётганда, хўжайин хушмуомалалик билан узр сўради ва хонадаги шовқинларнинг ортидаги яширин сирни билдиришни илтимос қилди.

– Агар мен сизга ўша сирни айтсам, уни бошқа ҳеч кимга ҳеч қачон айтмасликка ваъда бероласизми?

– Мен ваъда бераман, ҳеч ким бу ҳақида билмайди!

– Онт ичинг.

– Онт ичаман, ҳеч кимга айтмайман!

Ва ниҳоят, ахийри, мижоз хўжайинга сирни очди.

Афсуски, хўжайин жуда самимий ва софдил инсон эди. Ҳозиргача у ўша сирни ҳеч кимга айтмади.

Қачон у айтса, мен ҳам сизларга бу ҳақда албатта хабар бераман...

Эринмай ўқиганингиз учун эса ташаккур )))

@KV100
36.4K views10:02
Ochish/sharhlash
2022-04-26 13:00:49
Бугун севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд куни!

Муҳаммаддан иймон, Юсуфдан жамол,
Яшадим, лек шоир жисми билан, мен.
Гуноҳ ҳам қилганим ростдир, эҳтимол,
Икки пайғамбарнинг исми билан, мен!

@KV100
29.9K views10:00
Ochish/sharhlash
2022-04-26 12:59:27
Республиканинг демографик кўрсаткичлари рақамларда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

Аҳоли сони – 35,4 млн. киши
Аёллар сони – 17,6 млн. киши
Эркаклар сони – 17,8 млн. киши

Шаҳарда яшовчилар – 18 млн. киши
Қишлоқда яшовчилар – 17,4 млн. киши

Туғилиш сони – 203,7 минг киши
Ўлимлар сони – 40,4 минг киши

Никоҳлар сони – 57,9 мингта
Ажримлар сони – 12,2 мингта

Ташқи миграция
Кўчиб келган – 0,4 минг киши
Кўчиб кетган – 1,2 минг киши

@KV100
31.7K views09:59
Ochish/sharhlash
2022-04-25 23:52:23
Агарда вафот этсангиз, инсонлар сизни қанчалик тез унутишларини билганингизда эди...

@KV100
15.8K views20:52
Ochish/sharhlash