Get Mystery Box with random crypto!

#Айни_Хақиқат Юз йилдан кейин, яъни 2122 йилда барчаларимиз | КУН ВИДЕОЛАРИ 🔴

#Айни_Хақиқат

Юз йилдан кейин, яъни 2122 йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз.

Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).

Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?!

Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.

@KV100