Get Mystery Box with random crypto!

Пайғамбар алайҳиссалом қўли очиқ ва саховатли киши бўлиб, ул з | 🇺🇿 KUTUBXONA™ 📖📚|Rasmiy kanal

Пайғамбар алайҳиссалом қўли очиқ ва саховатли киши бўлиб, ул зотнинг ўзлари умматларини ҳам сахийликка қизиқтириб, шижоатлантирган ҳолда шундай дердилар: “Сахий киши Аллоҳга яқин, инсонларга яқин, жаннатга яқин бўлади. Бахил киши Аллоҳдан узоқ, инсонлардан узоқ, жаннатдан узоқ, жаҳаннамга яқин бўлади”. (Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ҳар доим бандалар тонг оттирадиган бўлсалар, икки фаришта Ер юзига тушиб, бири: “Аллоҳим, инфоқ қилувчи кишига ўрнини тўлдиргин”, деса, бошқаси: “Аллоҳим, бахил кишига талофот етказгин”, дейди”. (Имом Муслим ривояти).

Яна у зот: “Қизғанчиликдан сақланинг. Чунки у сизлардан аввалгиларни ҳалок қилган”, деганлар.

@kutubxona kanaliga obuna bo'ling