Get Mystery Box with random crypto!

Тарих гувоҳ бўлган буюк ҳукм Маҳкама. Котиб йигит қўмондонни | 🇺🇿 KUTUBXONA™ 📖📚|Rasmiy kanal

Тарих гувоҳ бўлган буюк ҳукм

Маҳкама. Котиб йигит қўмондонни чақирди. Қўмондон бош коҳин билан бирга қозининг олдига кирди.

Қози: "Ҳа, самарқандлик, даъвойинг нима?"

Бош коҳин: "Қўмондонингиз бизни босиб олди, Исломга чақириб, биз ўз ишимизни ўйлаб олишимиз учун муҳлат бермади".

Қози қўмондонга қараб деди: "Бунга нима дейсан, эй қўмондон?"

Қўмондон: "Уруш ҳийладир. Бу улкан шаҳар. Aтрофдаги шаҳарларда жанг қилдик, улар на Исломга киришди, на жизяни қабул қилишди".

Қози: "Эй қўмондон, уларни Ислом, жизя ёки урушга чақирдингми?"

Қўмондон: "Йўқ, айтган сабабларимга кўра устларига босиб кирдик, холос".

Қози: "Ўйлайманки, иқрор бўлдинг. Жавобгар иқрор бўлса, ҳукм битади. Эй қўмондон, Aллоҳ бу умматга дин билан, алдовдан сақланиб, адолатни барпо қилиш билангина нусрат берган".

Кейин қози шундай деди: "Ҳукм шундай: барча мусулмонлар — ҳокиму аскарлари, эркагу аёл, бола-чақалари ҳаммаси Самарқанд еридан чиқиб кетишсин! Дўкону ҳовлилар тарк қилинсин! Самарқандда бирор киши қолмасин. Мусулмонлар бундан кейин уларга бошидан огоҳлантирув берадилар!"

Коҳинлар кўрган-эшитганларига ишонмай қолишди. Гувоҳ ҳам, далил ҳам сўралмади. Муҳокама ҳам бир неча дақиқада тугади. Улар олдиларидан қози, йигит ва қўмондоннинг қайтиб ўтиб кетишганини ҳам билмай қолишди.

Бир пайт Самарқанд аҳли шовқин-сурон кўтарилганини, тўс-тўполонни эшитишди. Ҳамма ёқ чанг-тўзон, ҳаводаги ғуборлар остида байроқлар ҳилпирар эди. Улар нима бўлаётганини сўрашган эди, "Ҳукм ижро қилинди", деган жавоб бўлди.

Ўша куни кун ботиши билан Самарқанднинг бўшаб қолган кўчаларида итлар сайр қила бошлади. Ҳар уйдан йиғи эшитиларди. Улар ўз юртдошларидан ҳам шафқатли, адолатли бу халқнинг шаҳарни ташлаб чиқиб кетганига йиғлашарди.

Самарқандликлар, ҳатто коҳинлар ҳам ўзларини тутиб тура олмай, бир неча соат ичида тўпланиб, кўп гуруҳ бўлиб қўшин томон чиқишди. Бош коҳин энг олдида. Ҳаммалари баробарига "Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Aллоҳнинг Расулидир", деб гувоҳлик беришарди.

Ўша қўмондон Қутайба ибн Муслим, қози эса Умар ибн Aбдулазиз эди!

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

━❀ ❀━

ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...
ХИКОЯЛАРНИ Сарасини укиб борасиз...

@KUTUBXONA обуна булинг! Обуна булиш учун, куйидаги линкни устига босинг

Сизлар учун махсус, биз билан колинг ва бирга булинг
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@Kutubxona
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@Kitoblar_ulashamiz_1
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿