Get Mystery Box with random crypto!

​Жаннатдаги тўрт неъмат жаннатнинг ўзидан яхшироқдир Пайғамба | 🇺🇿 KUTUBXONA™ 📖📚|Rasmiy kanal

​Жаннатдаги тўрт неъмат жаннатнинг ўзидан яхшироқдир

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Жаннатдаги тўрт неъмат жаннатнинг ўзидан яхшироқдир:

1. Жаннатда доимий бўлиш;
2. Жаннатда пайғамбар алайҳиссаломга қўшни бўлиш;
3. Аллоҳнинг ризолигида жаннатга эришиш;
4. Малоикаларнинг жаннатдаги хизматлари.

Абдуллоҳ ибн Муборак айтдилар: “Бир олим киши ҳикматларни жамлаб, шундан қирқ мингини
танлаб олган экан. Сўнгра яна танлаб тўрт мингини танлаб олган экан. Яна танлай танлай
қирқ ҳикматни қолдирибди ва яна ниҳоят қуйидаги тўрт ҳикматни танлаб олган экан:

1. Ҳар қандай ҳолатда ҳам аёл кишига ишониб қолмаслик;
2. Ҳар қандай вақтда молга алданиб қолмаслик;
3. Меъдангизга тоқати етмайдиган нарса юкламаслик;
4. Фойда бермайдиган илмни жамламаслик”.

“Мунаббиҳот” китобидан

@Kutubxona