Get Mystery Box with random crypto!

“Кушербаевга мурожаат” каналида эълон қилинган Денов тумани Ми | Кушербаевга мурожаат

“Кушербаевга мурожаат” каналида эълон қилинган Денов тумани Минора маҳалласи Чоштепа қишлоғида яшовчи Ойбек Хўжаяровнинг мурожаати юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги Денов тумани ирригация бўлими бошлиғи К.Қўчқоровнинг маълум қилишича, фуқаро О.Хўжаяровнинг мурожаатида келтирилган катта ариқ “Откамар” канали ҳисобланади.

2022 йилги Давлат дастури асосида “Откамар” канали реконструкция қилинмоқда.

Шу сабабли, каналдан чиқарилган тупроқлар текисланиб, қурилиш ишларини олиб бориш учун вақтинчалик йўл қилинган.

Реконструкция ишлари якунланганидан сўнг, ёғингарчилик мавсуми бошланмасидан олдин қурувчилар томонидан “Откамар” канали бўйидаги йўлга тош тўкилиб, текислаб берилади.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

@Kusherbayevga_murojaat