Get Mystery Box with random crypto!

Уйим ўрнига уй сўраяпман - 'снос' Самарқанд' Мен Имамова Барн | Кушербаевга мурожаат

Уйим ўрнига уй сўраяпман - "снос" Самарқанд"

Мен Имамова Барногул Абдуваитовна, Самарканд вилояти, Пастдаргом тумани, Жума шахри С.Урдашев кўчаси 9\2-уйда яшардим.

2017 йил 10 май куни бизни уйимизни «Балладинов Зарастрой» МЧЖ қурилиш фирмаси (бошлиги Балладинов Хусен) бузиб, ўрнига қуриладиган уйдан икки хонали квартира берамиз, бир икки йилда битади, унгача квартира пули тўлаб турамиз, деб ваъда беришди.

Орадан 6 йил ўтаябдики мен уйсизман. Ҳозирда 7 қаватли бино қурилди. Биринчи ва иккинчи қаватларида 32 та тадбиркорлик бокслари иш юритаябди. Бино ҳали фойдаланишга топширилмаган.

Қурувчига качон бизнинг уйларимизни топширасизлар, деб мурожаат килишимизга қарамасдан жавоб бермаябди.

Ёшим 64да , ёлғиз пенсионерман. Қурувчи берадиган коробка ҳолдаги уйни таъмирлашга қурбим етмайди, деб улардан уйим ўрнига уй сўраяпман.

Улар мурожаатимни эътиборсиз колдиришаяпти. Мен 40 йил соғлиқни сақлаш тизимида ишлаганман. Мен уйим ўрнига уй сўраяпманку.

@Kusherbayevga_murojaat