2021-02-26 18:33:42
РОСУЛУЛЛОҲ ﷺ НИНГ УММАТЛАРИГА НАСИҲАТЛАРИ.
@KURONI_KARIM
Ибну Умар р.а дан ривоят қилинди.
Умар родиаллоҳу анҳу бизга хутба қилдилар: Эй инсонлар Пайғамбаримиз ﷺ бизларни орамизда туриб вааз қилганларидек мен ҳам сизларни ўрталарингизда турибман.
Пайғамбаримиз ﷺ айтдилар: Сизларга саҳобаларимни васият қиламан. Саҳобаларни маҳкам ушланглар, саҳобаларнинг йўлидан кетинглар, кейин улардан кейин келадиган кишиларни (тобеинлар), сўнгра улардан кейин келадиган кишилар (табаа тобеинлар). Мана шу уч аср инсонларини маҳкам ушланглар. Кейин (уч асрдан кейин) ёлғон тарқалади. Ҳатто бир киши қасам ичади лекин уни қасами олинмайди.
Огоҳ бўлинглар бирорта эркак бирорта аёл билан ёлғиз қолмасин. Агар ёлғиз қоладиган бўлса уларнинг учинчиси шайтондур!
Жамоатни лозим тутинглар. Тафриқадан сақланинглар. Албатта шайтон ёлғиз киши билан биргадир. Кимики жаннатни ўртасини хохласа жамоатни лозим тутсин.
Кимики гўзал амал қилганда хурсанд бўлса. Гуноҳ амал қилганда сиқилса, шу ҳақиқий мўминдур дедилар.
(Термизий ривояти)
Шарҳ: Биринчи уч аср уламоларига эргашган инсон адашмайди. Биз эргашаётган домла шу уч аср уламоларига эргашаётган бўлса, уларни йўлида бўлса текшириб кейин эргашса бўлади.
Бир эркак билан аёл ёлғиз қолмасин. Агар қолса шайтон эркакка келадида "қара аёл сенга қараябди, унга ёқиб қолдинг" дейди. Аёлга ҳам бориб худди шуни айтади. Бу вазиятдан соғлом чиқиб кетолмайди.
Кимики жамоатни лозим тутмаса бир ўзим хизмат қила оламан деса, у бир ўзи эмас шайтон билан шайтоннинг жамоати билан хизмат қилаябди. Уламолар шунинг учун жамоатни лозим тутишлик вожибдур, уч киши билан бўлса ҳам жамоат бўлиб хизмат қилсин дейдилар.
Ким яхши амал қилса хурсанд бўлса, ёмон амал қилса хафа бўлса, шу мўминдир. Агар бу сифат унда бўлмаса у мунофиқдир ...
anba: @KURONI_KARIM
Alloh uchun sizga ilindim
Dostlargaham ulashing
@KURONI_KARIM
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈
14.6K views15:33