Get Mystery Box with random crypto!

Yandex Go Ўзбекистонда таксига буюртма бериш корпоратив хизмат | Xabarlar24 | Реклама

Yandex Go Ўзбекистонда таксига буюртма бериш корпоратив хизматини ишга туширди

Энди Тошкентда компаниялар Yandex Go’дан бизнес учун фойдаланишлари мумкин. Келгусида ушбу хизматни Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

Компания ходимни хизматга улайди - ва иловада "Бизнес-аккаунт" тўлов усули пайдо бўлади. Ходим одатдагидек мобил иловада таксига буюртма беради, пулни корпоратив ҳисобдан тўлайди ва саёҳат ҳақидаги барча маълумотлар компания ҳисобида акс эттирилади. Ҳар бир ходим учун пул, саёҳат вақти ва география бўйича чекловни белгилаш, шунингдек, унга мавжуд бўлган тарифларни танлаш имконияти мавжуд. Барча буюртмалар нархини компаниянинг шахсий кабинетида онлайн кўриш мумкин.

Хизматга уланиш учун сайтда ариза қолдириш керак.