Get Mystery Box with random crypto!

#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ Муҳожирларга тезкор муҳим тавсиялар! Кро | Xabarlar24 | Реклама

#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
Муҳожирларга тезкор муҳим тавсиялар!

Крокус Сити Холлдаги теракт юзасидан Москвадаги муҳожирларимизни огоҳликка чақирамиз.

Телефонингизни қувватига эътиборли бўлинг.

Яқинларингизга яшаб турган жойингиз ва шерикларингиз ҳақида маълумот бериб қўйинг.

Ҳужжатларингизни олдингизда олиб юринг.

Красногорскда ёки Крокусс Сити Холл мажмуаси ёнида яшаётган бўлсангиз, кўчага заруриятсиз чиқманг.

Интернет ва мобил алоқа секинлашган бўлса VPN' хизматидан фойдаланиб, яқинларингиз билан алоқада бўлиб туринг.

Телефонингизни бегоналарга фойдаланиш учун берманг.

Кўча-кўйда, жамоат транспортларида теракт воқеасини муҳокама қилманг.

Энг муҳими, айни вақтда ҳеч қандай Россия сиёсатига муҳолифатчи манбаларни кузатишни тавсия қилмаймиз. Теракт сабабчиларининг мотиви аниқлашмагунча эҳтиёт чораларини кўриб қўйишингизни қатъиян тавсия қиламиз.

ЯҚИНЛАРИЗГА ЮБОРИНГ

@Xabarlar24

Батафсил
https://t.me/+vIV3J7QmtzY5NWJi