Get Mystery Box with random crypto!

ФВВ Ботаника боғида содир бўлган ёнғин юзасидан муносабат билд | Xabarlar24 | Реклама

ФВВ Ботаника боғида содир бўлган ёнғин юзасидан муносабат билдирди

Хабарга кўра, 16 май куни соат 11.55 да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Тошкент Ботаника боғининг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган. Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинди.

Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган. Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

@KUNXABARI