Get Mystery Box with random crypto!

“Толибон” бугун Афғонистонни тўлиқ қўлга киритиши кутилмоқда | Kun Xabar | Расмий канал

“Толибон” бугун Афғонистонни тўлиқ қўлга киритиши кутилмоқда

Эроннинг IRIB телеканали “Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг 90 фоизини назорат қилаётгани тўғрисида хабар берди.

Айни вақтда фақат пойтахт Қобул ва қўшни вилоятлар ҳукумат назорати остида бўлиб турибди. Мамлакат бугун, 15 август куни тўлиқ “Толибон” қўлига ўтиши кутилмоқда.

“Толибон” жорий ҳафтада йириклиги бўйича Афғонистоннинг иккинчи шаҳри ҳисобланган Қандаҳор ва энг йирик вилоятлардан бири — Ҳиротни эгаллаган эди. Мозори-Шариф қулаганидан сўнг (у билан бирга мамлакат шарқидаги Нангарҳар вилояти пойтахти Жалолобод ҳам қулагани айтилмоқда), ҳукумат назорати остида фақат битта йирик шаҳар — пойтахт Кобул қолди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:
@Kunxabar