Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Расман Наманган вилояти Давлатобод туманидан эски б | Kun Xabar | Расмий канал

#Тезкор #Расман
Наманган вилояти Давлатобод туманидан эски бомба топилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Наманган вилояти Давлатобод тумани “Юксалиш” МФЙ Кушон саноат ҳудудидан 4та бутун ва 2та яримта емирилган “авиацион” бомбалар топилган, ушбу бомбалар артиллерия снаряди коррозияга учраб емирилган. 

“Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғуримсарой 07648-ҳарбий қисм махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Бу ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ЎзРесИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган, ҳозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

@Kunxabar

https://t.me/joinchat/RXtCiHa-tNdRG5tL