Get Mystery Box with random crypto!

Kun.uz | Расмий канал

Kanal manzili: @kunuzofficial
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.19M
Kanalning ta’rifi

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
998 78 113 10 10

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 881

2021-11-28 15:05:10
Шавкат Мирзиёев: «Яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда қийин синовлардан ўта олмайди»

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзлаб, Афғонистондаги бугунги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

https://kun.uz/65512385

Kun.uz расмий канали
296.0K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2021-11-28 14:40:01
Маҳаллий хабарлар

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Қашқадарёда ИИБ ходимлари бўйсунмасдан қочган Lacetti'нинг ойналарини синдирди

Ўзбекистоннинг олтин “сандиғи” – “Мурунтов” чуқурлиги 650 метрга етди

Қашқадарёда Камаз ва Gentra тўқнашди. Икки киши вафот этди

Чиноздаги йўлда жуда қисқа масофаларда 20 та пиёдалар ўтиш жойи белгиси ўрнатилгани аниқланди

Kun.uz расмий канали
300.5K viewsedited  11:40
Ochish/sharhlash
2021-11-28 13:20:14
Kun.uz ижодкор ёшларни янги лойиҳаларга таклиф қилади

Биз креатив, ғайратли, видео яратиш истеъдодига эга, яна ҳам аниқроғи камерадан чўчимайдиган ёшларни қидиряпмиз.

Агар сиз:
автомобиллар олами;
қурилиш ва уй-жой таъмири;
дизайн;
болалар учун контент;
таом тайёрлаш;
саёҳат;
– ёки бошқа, ўзингиз қизиққан соҳада замонавий туркум видеолар тайёрлашга қизиқсангиз, бу ажойиб имконият – биз сизни Kun.uz'да кутяпмиз!

Янги лойиҳаларимизга инглиз тилида равон гапира оладиган ёшларни ҳам таклиф қиламиз. Ўзингиз ҳақингиздаги стендап-видеони @kunuz_team'га юборинг.

https://kun.uz/12979836
311.3K views10:20
Ochish/sharhlash
2021-11-28 12:40:13
Фото: 30 йил олдин ғарқ бўлган қишлоқ сув остидан кўриниш берди

Испаниянинг Асередо қишлоғи 1992 йилда Португалиянинг Лима дарёсидаги гидроэлектрстанция сув ўтказгичини ёпиб қўйганида сув остида қолганди. Натижада Испаниядан бошланувчи Лима дарёси ўз қирғоқларидаги уйларни чўктириб юборган. Аммо баъзида Лимада сув сатҳи пасайганида ғарқ бўлган қишлоқ ер юзасида кўринади.

https://kun.uz/66208116

Kun.uz расмий канали
307.4K viewsedited  09:40
Ochish/sharhlash
2021-11-28 12:10:12
“Бу кутилмаган зарба бўлди” - хаста фарзанди шифо топишидан умидвор оналар изтироби

“Биз учун кутилмаганда катта зарба бўлди. Ўғлим шу ёшга қадар умуман касал бўлмаган бола эди. Ўзиям бундан қаттиқ сиқилади, дардини ичига ютади. Бизни қийнаб қўйганидан хижолат бўлади.

Боламга тикан киришини хоҳламайман, қанийди шу дард менда бўлса” дея куюнади онаизор.

https://kun.uz/24711822

Kun.uz расмий канали
313.4K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2021-11-28 11:15:01
Португалияда можаро, Туринда инқироз, Ҳоландда шов-шувли қайтиш. Кун ўйинлари якунлари

Лиссабондаги ўйинда мезбон жамоа 6 футболчи билан қолди;
Обамеянг бир метр масофадан туриб бўш дарвозага гол уролмади;
«Ювентус»ни полиция текширмоқда;
Хави «Барса» билан яна ғалабага эришди.

Батафсил

Kun.uz расмий канали
324.5K viewsedited  08:15
Ochish/sharhlash
2021-11-28 10:05:06
Шавкат Мирзиёев Ашхободга етиб борди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқишди.

Ашхободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммити бўлиб ўтади.

https://kun.uz/76645365

Kun.uz расмий канали
335.7K viewsedited  07:05
Ochish/sharhlash
2021-11-28 09:30:02
Қирилиб кетаётган жониворлар: тез орада сайёрадан йўқолиши мумкин бўлган 13 тур

Айрим турдаги ҳайвонларнинг сони ҳатто юздан камайиб кетган. Мақолада нима учун ушбу ҳайвонлар қирилиб кетиш арафасида экани ва ҳозирда уларнинг кўпайишини қандай қилиб тиклаш мумкинлиги ҳақида сўз боради.

https://kun.uz/96202312

Kun.uz расмий канали
335.4K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2021-11-28 08:10:06
Кўздан панадаги миллиардлар ва хавф остидаги шахсий маълумотлар — одамлар нега UzIMEI'дан ҳамон норози?

UzIMEI кодини рўйхатдан ўтказиш қимматлиги етмагандай, бу пуллар қаерга кетаётгани ҳам очиқланмаяпти. Ўзбекистонликлар ўз номида нечта қурилма борлигини билолмайди, туристлар эса телефон ишлатиш учун почта эшигида сарғайишга мажбур.

https://kun.uz/83771630

Kun.uz расмий канали
344.6K viewsedited  05:10
Ochish/sharhlash
2021-11-28 07:05:08
Зарафшон дарёсидаги карьерлар муаммоси: Самарқанд шаҳри сувсиз қолиши мумкин

«Карьерларнинг тинимсиз фаолияти натижасида дарё ёнидаги миллий табиат боғидаги дарахтлар қуриб қоляпти. Лекин бундан ҳам хавфли бир ҳолат борки, бу – аҳвол шу даражада кетса, дарёнинг чап тарафидаги сув тўсқичлардан ҳам сув қочади. Агар ундан сув қочса, шаҳар сувсиз қолади», — деди Экология қўмитаси раиси ўринбосари.

https://kun.uz/68940415

Kun.uz расмий канали
350.5K viewsedited  04:05
Ochish/sharhlash