Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
1.20M
Kanalning ta’rifi
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
998 78 113 10 10
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 15
2024-04-27 10:30:02
Лондонга қайтиш чоғида Тошкентда тўхтаб ўтган Дэвид Кэмерон Бахтиёр Саидов билан учрашдиЎзбекистон ва Буюк Британия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни аниқ натижалар билан бойитиш учун барча имкониятлардан фойдаланишга тайёрлигини тасдиқлади.
https://kun.uz/kr/27506843
Kun.uz расмий канали
184.6K views07:30
2024-04-27 09:47:14
Хориждан автомобил келтириб беришини айтиб одамларни чув туширган шахс Туркияга қочиб кетдиKun.uz манбасига кўра, у 35 нафар фуқаронинг 250 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағини алдов йўли билан қўлга киритган ҳамда Туркия давлатига қочиб кетган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
https://kun.uz/kr/25796556
Kun.uz расмий канали
204.8K views06:47
2024-04-27 09:17:17
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилиндиСиноптиклар 29-30 апрел ва 1 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
https://kun.uz/kr/66044385
Kun.uz расмий канали
214.8K views06:17
2024-04-27 08:47:18
10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинадиЎзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт соҳаси вакилларини чет тилларига ўқитиш орқали Британиядаги нуфузли шифохоналарга ишга қабул қилиш ҳамда 3 минг доллар миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди.
https://kun.uz/kr/59500686
Kun.uz расмий канали
235.1K views05:47
2024-04-27 08:16:41
Тошкентда болалар шифохонасига мурожаатлар сони ортгани ҳақида хабарлар тарқалди Ижтимоий тармоқларда пойтахтда ёш болалар орасида тана ҳарорати кўтарилиб, томоқ оғриғи кўпайгани, натижада болалар шифохонасига мурожаатлар сони ортгани ҳақида видео тарқалди. Тошкент шаҳар ССББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
https://kun.uz/kr/21247547
Kun.uz расмий канали
232.1K views05:16
2024-04-27 07:46:27
Сурхондарёда ўрик пишди
Термиз туманида барпо этилган ўрикзорларда дарахтлар барвақт ҳосилга кирди.
https://kun.uz/kr/94614020
Kun.uz расмий канали
253.1K viewsedited 04:46
2024-04-27 07:05:59
“Салласи деса калласи” – давлат органидаги тафтиш сабаб лифт импорти тўхтатиб қўйилди
Ўзбекистонда 20 мартдан кейин лифт импорти огоҳлантиришсиз ва тушунтиришларсиз тўхтатиб қўйилгани тадбиркорларнинг норозилигига сабаб бўляпти. Kun.uz’да муаммо ёритилгач, Саноат хавфсизлиги инспекцияси масъуллари айни масала юзасидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
248.2K views04:05
2024-04-27 06:59:58
От спорти бўйича Ўзбекистон жамоаси илк марта жамоавий олтинни қўлга киритдиТошкентдаги “Universal Horses Stable” аренасида от спортининг конкур тури бўйича ўтказилган “CS01*-W Longines FEI Jumping Nations Cup Eurasian League” жамоавий мусобақасида Ўзбекистондан, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядан келган чавандозлар қатнашди.
https://kun.uz/kr/19298930
Kun.uz расмий канали
244.2K viewsedited 03:59
2024-04-27 06:31:12
Навоийда 9-синф ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учради. Икки ўқувчи вафот этган
Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги мактабларнинг 3 нафар ўқувчиси бегона фуқаронинг машинасини олиб, Нурота туманига саёҳатга борган. Улар ортга қайтишда ЙТҲга учраган. Икки бола воқеа жойида ҳалок бўлган, бир нафари эса шифохонада оғир аҳволда қолмоқда.
https://kun.uz/kr/39373071
Kun.uz расмий канали
264.4K views03:31
2024-04-27 05:47:58
Литва Полшанинг НАТО ядро қуролини жойлаштириш ғоясини қўллаб-қувватладиЛитва президенти Науседа бундай қадамни «урушга чорлаш ёки Россияга таҳдид» эмас, балки «тийиб туриш тизимининг элементи» деб ҳисоблайди. Полша ортидан Литва НАТО давлатларини ҳарбий харажатларни оширишга чақирди.
https://kun.uz/kr/44389616
Kun.uz расмий канали
266.5K views02:47