Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқлар ишлаб кетди, аммо асосий муаммо сақланиб қо | Kun.uz | Расмий канал

Ижтимоий тармоқлар ишлаб кетди, аммо асосий муаммо сақланиб қолмоқда

2021 йил 15 апрелдан Facebook, Google, Telegram ва бошқа сервислар Ўзбекистон фуқароларининг шахсига оид маълумотларини жисман Ўзбекистон ҳудудида сақлаши шартлиги ҳақидаги модда кучга кирганди. «Ўзкомназорат» май ойидан ушбу қонун ижросига киришган ва юқоридаги талабни бажармаган ижтимоий тармоқлар блоклаб келинмоқда. Лекин бу қонун талаблари жиддий салбий оқибатларга эга ва қонуннинг 27-1-моддасига жиддий эътирозлар бор. Бу қонун қайта кўриб чиқилиб, ўзгартирилмас экан, бугун бўлгани каби муаммолар такрорланаверади.

Маълумот учун, Facebook’нинг ойига 2,9 миллиард фаол фойдаланувчиси бор. YouTube'ни эса 2,3 миллиард одам ишлатмоқда.

Kun.uz Telegram каналлари

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская