Get Mystery Box with random crypto!

#Расмий_маълумот Бўстонлиқда 'Лаcетти' ҳамда 'БМW Х5' русумли | Kun u Tun | Tezkor xabarlar

#Расмий_маълумот
Бўстонлиқда "Лаcетти" ҳамда "БМW Х5" русумли автомобиллар тўқнашди

Жорий йилнинг 19 июл куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-12 автомобил йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Лаcетти" ҳамда "БМW Х5" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "БМW Х5" русумли автомобил йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, "БМW Х5" русумли автомобил ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобил йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда


@KunuTun_UZB