Get Mystery Box with random crypto!

КАМБАҒАЛЛИКНИ ДАФ ҚИЛИШ ВА ОСОН РИЗҚ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ОЯТ | Kunlik Hadis

КАМБАҒАЛЛИКНИ ДАФ ҚИЛИШ ВА ОСОН РИЗҚ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ОЯТЛАР

Абу Мусо Мадиний "Жалаул афҳом" номли китобида шундай ривоят қилган: Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васалламнинг келиб камбағаллиги олдиларига ва аҳволи оғирлигидан шикоят қилди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам унга: "Манзилингга кирган вақтинг у ерда бирор киши бор бўлса ҳам, ҳеч ким бўлмаса ҳам салом бер. Сўнг менга салавот ва салом айт хамда бир марта "Ихлос" сурасини ўки" дедилар. (Суютий "Ад дуррул мансур"да зикр қилган)

Бояги одам бир муддат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганларидек иш тутди. Шундан сўнг Аллох таоло унга ризқни мўл-кўл қилиб берди. Ҳатто қўшнилари ва қариндошларига ҳам улашди".

Ибн Мардавайҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят килади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Воқеа" сураси бойлик келтирадиган сурадир. Бас, уни ўқинг ва болаларингизга ҳам ўргатинг" дедилар".

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ҳар кеча "Воқеа" сурасини ўқиган одамга камбағаллик етмайди", деди.

«Кушойиш калитлари» китобидан.

@kunlik_hadis_uz