Get Mystery Box with random crypto!

Хак муяссар этса, борсам, Гўзал Каъбатуллоҳ, сенга. Боқиб, ҳай | Kunglim ichra🌸

Хак муяссар этса, борсам,
Гўзал Каъбатуллоҳ, сенга.
Боқиб, ҳайрону лол бўлсам,
Гўзал Каъбатуллоҳ, сенга.
Кора тўнига ўранур,
Аршга баробар кўринур,
Сенга бормаган эрмидур,
Гўзал Каъбатуллоҳ, сенга.
Қора тўнинг ҳайбат бўлди,
Юрагим кўрқинчга тўлди,
Кўнглимнинг ҳасрати келди,
Гўзал Каъбатуллоҳ, сенга.
Кумушдан эшик очмишлар,
Мармар тўшак тўшамишлар,
Олтин камар бойламишлар,
Гўзал Каъбатуллоҳ, сенга.
Ўнг ёнингда олтин ирмоқ,
Мавлом очса, бўлсам қўноқ

Бўлсам кейин Ҳаққа уйғоқ,
Гўзал Каъбатуллоҳ, сенга.
Нурдан эрур бошда тожи,
Етмиш мингдир борган ҳожи,
Бордир юрагим соғинчи,
Гўзал Каъбатуллоҳ, сенга.
Каъбанинг теграси тоғлар,
Дийдор кўрмишдир булоқлар,
Ошиқ Юнус Эмро йиғлар,
Гўзал Каъбатуллоҳ, сенга...

ЮНУС   ЭМРО
Нечун йиғларсан эй булбул